Мишель Платини британ газетасини судга берди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Мишель Платини британ газетасини судга берди

Foto: Kun.uzFoto: Kun.uz

УЕФА президенти Мишель Платини Буюк Британияда чиқадиган "Sunday Times" нашрини судга берди. Бу ҳақида "Интерфакс" ахборот агентлиги хабар тарқатган.

"Sunday Times" нашри бироз олдинроқ УЕФА президенти номига доғ туширадиган мақолани эълон қилган эди. Мақолада, Мишель Платини 2018 йилги Жаҳон Чемпионати мезбонлиги учун сайловларда пора эвазига Россия учун овоз бергани ҳамда ўз овози эвазига руслардан Пабло Пикассонинг картиналаридан бирини олгани ҳақида ёзилган эди. Мақолада Россия яна бошқа амалдорларни ҳам пул билан сотиб олгани баён қилинган эди.

ФИФА бу ҳолат бўйича ноябрь ойида текширув ўтказди ва Россиянинг мундиал мезбонлигини қўлга киритиши ҳаққоний тарзда амалга ошгани ҳақида хулоса қилди. Натижада, "Sunday Times" нашри туҳматда айбланмоқда.

"Бу айблов бошдан ғирт уйдирма эди. Энди менинг адвокатларим инглиз газетаси билан шуғулланишади "- дейди Платини.

Қайд этиш жоизкли, 2018 йилги мундиал мезбонлиги учун Россия билан биргаликда Англия ҳам даъвогарлик қилган эди.

Манба: Kun.uz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru