09:48 / 17.02.2015
5 483

Девид Бекхэм 20 ёшлигида ҳафтасига 400 фунт маош олган

"Престон" жамоаси 1995 йилда, 20 ёшли Девид Бекхэмни "Манчестер Юнайтед"дан бир ой муддатга (28 февралдан 27 мартгача) ижарага олганди.

Ўша пайтда тузилган клуб ва футболчи ўртасидаги шартномага мувофиқ, Бекхэм ҳафтасига атиги 400 фунт маош олган. Шунингдек, футболчи асосий таркибда майдонга тушган ҳар бир ўйини учун 50 фунт бонус олган.

"Престон" спорт директори Пол Брэдли ҳалигача ўша шартномани клуб офисида сақлайди.

"Мен Бекхэм" билан тузилган шартномани ҳалигача сақлаб қолганман ва уни офис деворига илиб қўйганман. Клубнинг аввалги хўжайини шартномани ташлаб юборишимни айтганди, лекин мен бундай қилмаганман", - дейди Брэдли "The Telegraph"га берган интервьюсида.

Кейинчалик "МЮ," Реал", "Милан", "ПСЖ" жамоаларида ўйнаган ярим ҳимоячи "Престон" сафида 5та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол урган.
Девид Бекхэм 20 ёшлигида ҳафтасига 400 фунт маош олган

Манба: www.std.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Девид Бекхэм 20 ёшлигида ҳафтасига 400 фунт маош олган