«Реал» футболчиларининг чемпионатдаги натижалари » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

«Реал» футболчиларининг чемпионатдаги натижалари

«Реал» футболчиларининг чемпионатдаги натижалари

Мадриднинг «Реал» жамоаси футболчилари ушбу мавсумда Испания чемпионатида қандай кўрсаткичларни қайд этишмоқда? Ушбу саволга жавоб топишни истасангиз қуйидаги мақолани ўқишни тавсия қиламиз.

Дарвозабонлар
1. Икер Касиляс (21 ўйин (–21 гол))
2. Кейлор Навас (2 ўйин (-1 гол))
Умумий натижа: 23 ўйин – (-22 гол)
«Реал» дарвозасини ҳозирча икки посбон қўриқлашга муваффақ бўлди. Бу борада Касиляс барибир биринчи рақамли посбон ҳисобланади. У 21 та ўйинда «галактикос» дарвозасини қўриқлаган ва шунча тўп ўтказиб юборган. Жамоанинг иккинчи кипери Коста-рикалик Навас эса 2 ўйинда ўз дарвозасидан 1 та тўп олиб чиқди.

Ҳимоячилар
1. Марсело (20-0+6)
2. Рамос (18-3)
3. Карвахал (18-0+2)
4. Варан (15-0)
5. Пепе (14-1+2)
6. Арбелоа (13-0+3)
7. Начо (9-1)
Умумий натижа: 107 – 5 + 13
Анчелотти ушбу мавсумда ҳозирча 7 та ҳимоячининг хизматларидан фойдаланган. Улар орасида энг кўп майдонга тушгани Марсело ҳисобланади. Шунингдек бразилиялик футболчи ҳимоячилар орасидаги энг кўп голли узатмани амалга оширган. Унинг ҳисобида 6 та асисстентлик мавжуд. Орқа чизиқ вакилларидан учтасигагина гол уриш бахти насиб қилган. Булар орасида табиийки Рамос пешқадам. У рақиб посбонларини 3 марта ранжитган.

Ярим ҳимоячилар
1. Хамес (23-8+7)
2. Кроос (23-1+7)
3. Иско (21-3+7)
4. Бейл (20-10+5)
5. Иляраменди (17-0)
6. Хедира (11-0)
7. Модрич (10-1+2)
8. Медран (2-0)
9. Лукас Силва (1-0)
Умумий натижа: 128 – 23 + 28
«Реал»да иккита таркибга етадиган кучли ярим ҳимоячилар мавжуд. Ҳозирча клуб 9 нафар ўрта чизиқ футболчиларидан фойдаланган. Улар орасида жамоанинг икки янги футболчиси Хамес ва Кроос барча 23 та учрашувда майдонга тушишган. Гол уриш борасида Бейл пешқадам. У 10 та гол урган. Хамеснинг натижаси ҳам чакки эмас – 8 та гол. Голли узатмани амалга оширишда эса бир йўла уч нафар футболчи қўшҳокимлик қилишмоқда. Хамес, Кроос ва Иско 7 тадан голга асисстентлик вазифасини бажариб беришган. Бу борада Бейлнинг натижаси пасайганини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз.

Ҳужумчилар
1. Бензема (21-12+8)
2. Роналду (20-28+10)
3. Чичарито (10-3+1)
4. Хесе (6-1)
Умумий: 57 – 44 + 19
Анчелотти ҳозирча 4 та ҳужумчини майдонга туширишга улгурган. Энг кўп ўйин ўтказиш борасида Бензема етакчи. У 21 йта учрашувда иштирок этган. Гол уриш бобида эса Роналду етакчи. Унинг ҳисобида 28 та гол бор ва португалиялик ҳужумчи ҳозирча Ла Лигада тўпурарлик қилмоқда. Карим 12 та гол урган бўлса, захирада «чириб кетаётган» Чичарито – 3 та ва жароҳатдан фориғ бўлиб секин-аста спорт формасини тиклаб бораётган Хесе – 1 тадан голга муаллифлик қилишган.

Қизиқарли фактлар
1. Ушбу мавсумда «Реал» ҳозирча 22 футболчи хизматидан фойдаланган.
2. 22 футболчининг 12 таси ўз ҳисобига гол ёзиб қўйган.
3. 13 нафар футболчи ҳисобида эса голли узатмалар мавжуд.
4. Ҳам гол уриб, ҳам голли узатма амалга оширган футболчилар сони 9 та
5. «Реал»нинг 72 голидан 6 % и ҳимоячилар, 32 %и ярим ҳимоячилар, 62 % и эса ҳужумчилар ҳисобига тўғри келади.
6. Жамоанинг 60 та голли пасининг 22%и ҳимоячилар, 47 %и ярим ҳимоячилар ва 31 %и ҳужумчилар ҳисобига тўғри келади.
7. Барча ўйинларда майдонга тушга футболчилар сони – 2 та: Хамес ва Кроос
8. Энг кам ўйин ўтказган футболчи: Лукас Силва – 1 та

Фурқат Юсупов таёрлади.

Манба: www.Furkat.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru