10:36 / 17.02.2015
6 302

«Пахтакор» Украина клубини йирик ҳисобда мағлуб этди

«Пахтакор» Украина клубини йирик ҳисобда мағлуб этди

«Пахтакор» Туркия йиғинини ғалаба билан якунлади. Украина чемпионати вакили — Луганскнинг "Заря" клубига қарши кечган учрашувда "шерлар" 3:0 ҳисобида зафар қучишди.

Ҳар икки жамоанинг кескин ҳужумлари остида кечган баҳснинг биринчи бўлимида Махарадзе ва Сергеев рақиб дарвозасини ишғол қилишди. Танаффусдан кейин рақиб устунроқ ҳаракат қилган бўлса-да, жамоамиз Алимовнинг аниқ зарбаси эвазига ҳисобни йириклаштирди. Йирик ҳисобда ғалаба қозонган "Пахтакор" Туркия йиғинини якунлади.

Тошкентга қайтиб келгач, жамоа 24 февраль куни Чемпионлар лигасининг 1-тур беллашувига тайёргарлик кўришда давом этади. Рақиб номи бугун Теҳронда бўлиб ўтадиган "Нафт" ва "Ал Жаиш" ўртасидаги ўйиндан кейин маълум бўлади.

Манба: www.std.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Пахтакор» Украина клубини йирик ҳисобда мағлуб этди