18:48 / 17.02.2015
5 949

“Локомотив” сафига янги мавсум арафасида 3 нафар янги дарвозабон келиб қўшилди

“Локомотив” сафига янги мавсум арафасида 3 нафар янги дарвозабон келиб қўшилди

17 февраль куни Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси мавсумлар оралиғида ўз сафига қўшиб олган футболчиларни расман таништирди.

Тадбирда энг аввал жамоа бош мураббийи Вадим Абрамов, “Локомотив” ФК бош директори ўринбосари Тўлабек Акрамов ва жамоа бошлиғи Қобил Юнусовлар аввалги мавсум якунлари, янги мавсумга тайёргарлик жараёни ва жамоа сафига қўшиб олинган янги футболчилар ҳақида журналистлар берган саволларга жавоб қайтаришди.

Матбуот анжуманида клуб бош директори ўринбосари Тўлабек Акромов барчани янги мавсум бошланиши билан табриклади. У ўтган мавсумда жамоа ички чемпионатда кумуш медалларни қўлга киритгани ва Ўзбекистон кубоги соҳибига айланганини эслаб ўтди. У янги мавсумда Кубокни жамоада олиб қолиш ва чемпионликни қўлга киритиш вазифаси қўйилганини маълум қилди. Чемпионлар лигасида эса финалгача етиб бориш мақсад қилинган.

Кейин тақдимот маросими бошланди ва жамоага келиб қўшилган Тимур Кападзе, Тимурхўжа Абдухолиқов, Маъмур Икромов, Олег Зотеев, Санжар Шоаҳмедов, Сардор Қобулжонов, Аброр Каримов, Руслан Корян ва Неманья Яничич каби 9 нафар футболчи йиғилганларга таништирилди. Қайд этиш керак, уларнинг 3 нафари дарвозабон ҳисобланади – Маъмур Икромов (12), Сардор Қобулжонов (30) ва Аброржон Каримов (44).

Манба: www.kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Локомотив” сафига янги мавсум арафасида 3 нафар янги дарвозабон келиб қўшилди