09:56 / 18.02.2015
6 142

Австралиялик футболчи 40 метр масофадан автогол киритди

Австралиялик футболчи 40 метр масофадан автогол киритди

Австралиянинг “Сентрал Кост Меринерс” жамоаси аъзоси Жошуа Роуз ўз жамоаси дарвозасига 45 ярд (40 метр) масофадан тўп киритиб қўйди. Бу воқеа ОЧЛ доирасида Хитойнинг “Гуанчжоу Фули” жамоасига қарши ўйин вақтида содир бўлган.

Ўйиннинг охирги ўн дақиқалигида, хитойликлар 2:0 ҳисобида олдинда бўлиб турган вақтда Роуз ўз дарвозабонига тўпни қаттиқроқ узатиб юборгач, ҳисоб 3:0 кўринишига келган. Ўйиннинг якунига қадар австралияликлар битта жавоб голи йўллашга муваффақ бўлишган, лекин бир ўйиндан иборат ўтиш туридан кейин ОЧЛнинг гуруҳ босқичига “Гуанчжоу Фули” йўл олган.

Манба: www.kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Австралиялик футболчи 40 метр масофадан автогол киритди