10:02 / 18.02.2015
5 680

Анчелотти: "Шальке"ни ўтган йилгидай 6:1 ҳисобида ютишимиз шарт эмас"

Анчелотти: "Шальке"ни ўтган йилгидай 6:1 ҳисобида ютишимиз шарт эмас"

"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти чемпионлар лигаси 1/8 финалида "Шальке"га қарши учрашув олдидан фикрларини билдирди.

"Реал" ўтган мавсумда "Шальке"ни сафарда 6:1 ҳисобида мағлуб этган эди.

"Биз чемпионлар лигасининг амалдаги ғолибларимиз ва яна ғолиб чиқиш учун ҳамма нарса қиламиз. "Реал" ўз ўйинидан ҳузур қилиши керак ва мотивацияни сақлаши керак.

Эртага яхши футбол кўрсатамиз деб ўйлайман. Ўйин системамиз ўзгармайди. Биз ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам яхши ўйнашимиз керак.

Биз "Атлетикога қарши жуда ёмон ўйнаган эдик, аммо ҳозир аҳволимиз анча яхши. Яхши натижага эришмоқчимиз. Албатта, ўтган йилгидай 6:1 ҳисоби бўлиши шартмас", - дейди Анчелотти.

Манба: www.std.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Анчелотти: "Шальке"ни ўтган йилгидай 6:1 ҳисобида ютишимиз шарт эмас"