Дунёнинг энг бой беш футболчиси » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
20-03-2016 | 11:05 ZAMIN.UZ / Спорт / 20 Март 2016 года
2 977

Дунёнинг энг бой беш футболчиси

Дунёнинг энг бой беш футболчиси

Дунёга машҳур, кучли футболчилар бошқа спорт турларидаги атлетлардан кўпроқ пул ишлашини биласангиз керак...

Дунёда энг оммабоп спорт тури – футбол, десак адашмаймиз. Дунё бўйлаб 3 миллиарддан ортиқ футбол ишқибозлари бор. Уларнинг кўпчилиги учун футбол шунчаки, ўйин эмас, балки ҳаётнинг муҳим бўғинига айланган. Кўпчилик мухлислар учун футбол ўйинидан ташқари, футболчиларнинг шахсий ҳаёти, қанча пул ишлаб топиши ҳам қизиқ. Дунёга машҳур, кучли футболчилар бошқа спорт турларидаги атлетлардан кўпроқ пул ишлашини биласангиз керак... Энг бой чарм тўп усталари Европанинг машҳур футбол клубларида фаолият олиб борадилар. Англия Премьер лигасида футболчилар йилига ўртача 2,3 миллион фунт стерлинг маош олади. Бу жиҳатдан Премьер лига дунёда биринчи ўринда туради.

Қуйида дунёдаги энг бой беш футболчи ҳақидаги маълумотларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

5. Уэйн Руни. Маблағи 112 миллион АҚШ доллари
Дунёнинг энг бой беш футболчиси

Англиялик футболчи бир неча йилдирки “Manchester United” клуби шарафини ҳимоя қилиб келади. Руни “Manchester United”дан йилига 15 миллион евро маош олади. У Nike, Samsung ва Harper Collins компаниялари рекламаларида иштирок этади.

4. Златан Ибрагимович. Маблағи 114 миллион АҚШ доллари
Дунёнинг энг бой беш футболчиси

Златан дунёдаги энг бой клублардан бири Парижнинг “ПСЖ” клубида тўп тепади. Футболчи Nivea, Xbox, Volvo ва бошқа компаниялар билан ҳамкорлик қилади.

3. Неймар. Маблағи 148 миллион АҚШ доллари
Дунёнинг энг бой беш футболчиси

Бразилиялик футболчи Испаниянинг Барселона клубига 57.1 миллион евро эвазига “Сантос” клубидан ўтган эди. Неймар Nike, Panasonic, Claro, Volkswagen, Santander, Red Bul ва бошқа компаниялар билан ҳамкорлик олиб боради

2. Лионель Месси. Маблағи: 218 миллион АҚШ доллари
Дунёнинг энг бой беш футболчиси

Футбол оламида тирик афсонага айланиб улгурган Лео Испаниянинг “Барселона” футбол клубидан йилига 26 миллион евро маош олади. Месси футбол тарихида беш марта олтин тўп ютган ягона футболчидир. Лео Adidas, EA Sports, Ooredoo, Samsung, Lay’s, Audermars Piguet, Gillette ва бошқа компаниялар билан ҳамкорлик қилади.

1. Криштиану Роналду. Маблағи: 230 миллион АҚШ доллари
Дунёнинг энг бой беш футболчиси

Роналду “Реал Мадрид” клубидан йилига 18 миллион евродан ортиқ маош олади. Футболчи Toyota, Emirates, Castrol, Samsung, Nike ва бошқа компаниялар билан ҳамкорлик қилади. Роналду Nike билан ҳамкорликда CR7 бренди остида кийимлар коллекцияси ишлаб чиқаради.

- деб хабар бермоқда Qalampir нашри.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru