Афсонавий инглиз футболчиси Дэвид Бекхэм Луиш Фигуни Зепп Блаттердан кўра ФИФА президенти бўлишга лойиқроқ деб айтди.
Февраль бошида ФИФА сайлов қўмитаси ташкилот президенти лавозимига тўрт нафар номзоднинг аризаларини тасдиқлади. Сайловларда иштирок этиш учун ФИФАнинг амалдаги раҳбари Йозеф Блаттер, Иордания шаҳзодаси Али ибн ал-Ҳусайн, Нидерландия Қироллик футбол иттифоқи президенти Михаэл ван Праг ҳамда Портулагия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси, машҳур Луиш Фигу номзодларини қўйганлар.
“Мен ўз дўстим Луишнинг ФИФА президенти лавозимига ўз номзодини қўйганини қутлайман. ФИФА футбол билан яшайдиган ҳамда мухлислар учун нимадир қилишни хоҳлайдиган инсонларга муҳтож. Футбол ривожига ўз ҳиссасини қўша олишга кўзи етган кучли номзодларнинг борлиги ФИФАга фақат фойда келтиради”, – деб айтди Бекхэм.
Фигу унинг номзодини қўллаб-қувватлагани учун Бекхэмга ўз твиттери орқали миннатдорчилигини изҳор қилди.
Эслатиб ўтамиз, ФИФА президентини сайлаш жараёни 2015 йилнинг 29 майида бўлиб ўтади.
Манба: www.kun.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
АҚШ Исроилдан юз ўгирдими? Нетаняҳу Вашингтонга бормайди
Нетаняҳу Исроил делегациясининг АҚШга сафарини бекор қилди
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?
Эммануэл Макрон: “Украина тез орада қулаши мумкин”
Қаҳва ва саратон: олимлардан зўр янгилик!
«Крокус»даги ҳужум бўйича саккизинчи айбланувчининг исми ошкор қилинди