Ампутантлар ўртасида ЖЧ. Ўзбекистон Ирландияни ҳам йирик ҳисобда мағлуб этди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
02-12-2014 | 13:02 ZAMIN.UZ / Спорт / 02 Декабр 2014
928

Ампутантлар ўртасида ЖЧ. Ўзбекистон Ирландияни ҳам йирик ҳисобда мағлуб этди

Ампутантлар ўртасида ЖЧ. Ўзбекистон Ирландияни ҳам йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон ногиронлар терма жамоаси жаҳон чемпионатининг 2-турида ҳам йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва муддатидан аввал плей-офф йўлланмасини қўлга киритди.

Терма жамоамиз Ирландияга қарши баҳс олиб бордилар ва 6:2 ҳисобида ғалабани расмийлаштиришди. Учрашувда Абдужамил Шукуров хет-трикка эришган бўлса, Қудрат Худойқулов ва Турсунали Ҳайдаров ўз ҳисобларига гол ёзиб қўйишди.

Бразилия терма жамоаси ҳам Украинани мағлуб этди (2:0) ва плей-оффга чиқди. Бугун бўлиб ўтадиган Ўзбекистон ва Бразилия ўртасидаги баҳсда гуруҳ ғолиби аниқланади.

Фото: stadion.uz
Текст: stadion.uz


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru