Одил Аҳмедов «Краснодар»да йилига 1,7 миллион евро маош олади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
02-12-2014 | 13:18 ZAMIN.UZ / Спорт / 02 Декабр 2014 года
1 309

Одил Аҳмедов «Краснодар»да йилига 1,7 миллион евро маош олади

Одил Аҳмедов «Краснодар»да йилига 1,7 миллион евро маош олади

Россиянинг Sports.ru сайти мамлакат чемпионатида иштирок этувчи клублардаги энг кўп маош оладиган футболчилар рўйхатини тузиб чиқди. Унга кўра “Зенит” ҳужумчиси Халк йилига 7 миллион евро маош билан биринчи ўринни эгаллади.

Эътиборли томони, “Краснодар” жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган ҳамюртимиз Одил Аҳмедов йилига 1,7 миллион евро маош билан ушбу рўйхатда 62-ўринда бормоқда.

Интернет сайтнинг таъкидлашича, ушбу рўйхатда тегишли солиқларни чиқариб ташланганда футболчининг қўлига тегадиган “тоза” маблағлар кўрсатиб ўтилган. Ғалаба ва бошқа ютуқлар учун бериладиган қўшимча мукофот пуллари бу ерда кўрсатилмаган.

Ушбу рўйхта футболга яқин бўлган инсонлар – клуб менеджерлари, агентлар ва футболчиларнинг ўзлари тақдим қилган маълумотлар асосида тузилгани ҳам алоҳида аҳамият касб этади.

1. Халк "Зенит" - 7 миллион евро
2. Кевин Кураньи "Динамо" - 5,7
3. Александр Кокорин "Динамо" - 5
4. Эсекиэль Гарай "Зенит" - 5
5. Хави Гарсия "Зенит" - 4,5
6. Ведран Чорлука "Локомотив" - 4,4
7. Игорь Денисов "Динамо" - 4
8. Юрий Жирков "Динамо" - 4
9. Аксель Витцель "Зенит" - 4
10. Мубарак Буссуфа "Локомотив" - 3,9
61. Александр Бюттнер "Динамо" - 1,7
62. Одил Аҳмедов "Краснодар" - 1,7 миллион евро
68. Василий Березуцкий ЦСКА - 1,6
69. Алексей Березуцкий ЦСКА - 1,6
77. Алан Дзагоев ЦСКА - 1,5

Манба: www.uff.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru