09:28 / 19.02.2015
5 992

ЕЧЛ. «Реал» ишончли ғалабага эришди

ЕЧЛ. «Реал» ишончли ғалабага эришди

"Реал Мадрид" Чемпионлар лигаси нимчорак финал босқичи доирасида Германияда бўлиб ўтган дастлабки ўйинда "Шальке" устидан ишончли тарзда ғалаба қозонди ва жавоб ўйини олдидан чорак финалга чиқиш учун яхши имконият ҳосил қилди.

Анчелотти шогирдлари ўйинни тўлалигича назорат қилишди ва ҳар иккала бўлимда биттадан имкониятни голга айлантиришга муваффақ бўлишди. Дастлаб Карвахалнинг юқоридан етказган узатмасини Роналду бош билан дарвозага йўллаган бўлса, иккинчи бўлимда Криштианунинг ўзига голга ассистентлик қилди. Марсело жарима майдончаси ташқарисидан кучли зарба йўллаб, чиройли гол муаллифига айланди.

"Шальке" бутун ўйин давомида гол уриш учун 2та голли вазият яратди. Хунтелаарнинг 23 метрлардан йўллаган зарбасини Касильяс қайтаришга муваффақ бўлди. 19 ёшли Феликс Плат томонидан йўлланган зарба эса дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Қайтган тўпга Учида зарба берди. Бу сафар зарба Марселонинг белига тегиб, Касильясга бориб тушди.

Жавоб ўйини 10 март куни "Абу Даби Бернабеу" стадионида бўлиб ўтади.

"Базель" ва "Порту" жамоалари ўртасидаги ўйинда дуранг натижа қайд этилди - 1:1.

ЕЧЛ, НИМЧОРАК ФИНАЛ
Базель Швейцария – Порту Португалия 1:1 (1:0, 0:1)
Голлар: 1:0 – 11 Гонсалес, 1:1 – 79, пенальти Данило.
Базель – Вацлик, Жака, Самуэль, Сухи, Сафари, Дзуффи, Фрай, Гаши (Хамуди, 83), Эл-Ненни, Гонсалес (Калла, 25), Штреллер (Эмболо, 63).
Порту – Фрейтас, Перейра Роке, Алекс Сандро, Данило, Маркано, Торрес (Невеш, 68), Каземиро, Браими (Куарежма, 61), Эррера, Тельо (Кинтеро, 81), Мартинес.
Огоҳлантиришлар: Фрай (21), Каземиро (29), Эль-Ненни (36), Торрес (36), Самуэль (46), Алекс Сандро (51), Гаши (57), Сухи (62), Данило (86).

ШАЛЬКЕ-04 - РЕАЛ МАДРИД 0:2
Голлар: 0:1 – 26 Роналду, 0:2 – 79 Марсело.
Шальке-04 – Велленройтер, Хеведес, Матип, Настасич, Утида, Нойштедтер (Кирхгофф, 57), Хегер (Майер, 80), Аого, Боатенг, Шупо-Мотинг, Хунтелар (Платте, 33).
Реал Мадрид – Касильяс, Карвахаль (Арбелоа, 82), Пепе, Варан, Марсело, Иско (Ильярраменди, 85), Лукас Силва, Бэйл, Кроос, Бензема (Эрнандес, 78), Роналду.
Огоҳлантиришлар: Кроос (9), Боатенг (34), Нойштедтер (45), Кирхгофф (63).

Манба: www.stadion.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЕЧЛ. «Реал» ишончли ғалабага эришди