iPhone савдоси 1-чоракда 43,8% фоизга тушиб кетди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

iPhone савдоси 1-чоракда 43,8% фоизга тушиб кетди

iPhone савдоси 1-чоракда 43,8% фоизга тушиб кетди

Apple компанияси 2016 йилнинг 1-чорагида 42 млн дона iPhone сотган, бу эса 2015 йилнинг 4-чорагидаги кўрсаткичдан 43,8 фоиз камроқни ташкил қилади. Бу ҳақда "Kun.uz" сайти ёзмоқда.

Шунингдек, 2016 йилнинг 1-чорагида смартфонлар савдоси 2015 йилнинг 1-чорагига нисбатан 12 млн донага камайиб кетган. Ўшанда 55 млн та смартфон сотилганди. TrendForce таҳлилчиларининг таъкидлашича, истеъмолчиларнинг айфонларга қизиқишининг пасайишига қурилмалардаги функционалликнинг сезиларли кенгайтирилиши йўқлиги сабаб бўлган.

Шу тариқа, Apple’нинг смартфонлар бозоридаги улуши аввалги чоракдаги 20,9 фоизга қарши 14,4 фоизни ташкил қилмоқда. Компания бир йил аввал бозорнинг 19,9 фоизини эгаллаган. Таҳлилчиларнинг прогнозларига кўра, компания жорий йилда 213 млн дона смартфон сота олади, бу эса ўтган йилдагига нисбатан 10 фоиз камроқни ташкил қилади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru