"Яндекс" дунёда биринчи шифрли браузерни чиқарди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

"Яндекс" дунёда биринчи шифрли браузерни чиқарди

"Яндекс" дунёда биринчи шифрли браузерни чиқарди

"Яндекс" ўз браузери учун DNSCrypt технологияли янгиланишни ишлаб чиқди, бу фойдаланувчиларни тармоқларни алмаштириб қўйиш билан боғлиқ товламачиликнинг турли кўринишларидан асрайди. Бу ҳақда "Kun.uz" хабар берди.

Технология браузер ва DNS-сервер ўртасидаги маълумотларнинг хавфсиз алмашинувини таъминлайди. DNSCrypt'ли браузер бозорда илк марта пайдо бўлди.

Компаниянинг маълум қилишича, фойдаланувчи тармоқни очмоқчи бўлса, браузер провайдер DNS-серверига домен номини юборади (масалан,yandex.ru) ва унга жавобан ўзига таниш бўлган IP-манзилга эга бўлади. Шундай қилиб, yandex.ru'нинг IP-манзилларидан бири - бу 5.255.255.5. Одатда браузер ва DNS-серверлар маълумотларни шифрланмаган ҳолатда алмашишади, шунинг учун товламачилар уларни тутиб, алмаштириб қўйишга ҳаракат қилишади. Шу тариқа улар одамларни ўзларига керакли ресурсларга, яъни реклама кўрсатиш, вирус ўрнатиш ёки шахсий маълумотларга эга бўлишга йўллашади. Товламачилар фойдаланувчиларнинг уй роутерларини ҳам шу тарзда синдиришади ва DNS-сервер манзилини алмаштирадилар. Натижада одамлар доим товламачилар ресурсига тушиб қолишади.
"Яндекс" дунёда биринчи шифрли браузерни чиқарди

Янги функцияларга кириш учун «Яндекс.Браузер»ни янгилаш ва созламаларда "Доим Яндекснинг DNSCrypt шифрли ҳимояланган DNS-серверни қўллаш" тугмасини танлаш керак бўлади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru