Google Play’да кўп юклаб олинувчи дастурлар рейтинги эълон қилинди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Google Play’да кўп юклаб олинувчи дастурлар рейтинги эълон қилинди

Google Play’да кўп юклаб олинувчи дастурлар рейтинги эълон қилинди

Ҳозирги кунда Google Play Store дўконида икки миллиондан ортиқ турли кўринишдаги дастурлар ва ўйинларни учратиш мумкин. Таққослайдиган бўлсак, олти йилча муқаддам Android учун бор-йўғи 30 мингта илова мавжуд эди. Sensor Tower тадқиқот фирмасининг ҳисоботига мувофиқ, жорий йилнинг биринчи мавсумида Google Play’дан 11,1 миллиарддан ортиқ дастурий иловалар юклаб олинган. Ўтган йил билан солиштирганда бу кўрсаткич 6,7 фоизга ортган.

Play Store’даги ўйинлар сони мавжуд дастурлар миқдоридан 5 баробар кўпроқ бўлиб, ўйинларни юклаб олиш ҳажми бир йил ичида бор-йўғи 1 фоизгагина кўтарилди. Энг тез ривожланаётган иловалар сафида “Фотосуратлар” (20 фоиз) етакчилик қилаётган бўлса, сони бўйича энг кўп юклаб олинган дастур - Facebook Messenger ҳисобланади.

Рейтингнинг кейинги поғоналарида Facebook, Snapchat, Candy Crush Jelly Saga ва Pandora иловаларини кўриш мумкин. Instagram еттинчи ўринни эгаллаган бўлиб, WhatsApp эса ўн иккинчи ўринга тушиб кетган.

Шунингдек, ўйинлар орасида ҳануз Subway Surfers етакчиликни қўлдан бой бермади.
Google Play’да кўп юклаб олинувчи дастурлар рейтинги эълон қилинди

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru