Ёшларни онлайн муҳитда ҳимоялашга қаратилган қўлланма ишлаб чиқилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ёшларни онлайн муҳитда ҳимоялашга қаратилган қўлланма ишлаб чиқилди

Ёшларни онлайн муҳитда ҳимоялашга қаратилган қўлланма ишлаб чиқилди

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази томонидан ўзбек ва рус тилларида “Онлайн муҳитда ёшларни ҳимоя қилиш бўйича қўлланма” ишлаб чиқилди.

Мазкур қўлланма Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2016 йил 7 апрелдаги қўшма қарори асосида тасдиқланди. Қўлланманинг тасдиқланиши, шунингдек, Республика Маънавият тарғибот маркази ва Республика “Камолот” ЁИҲ Марказий кенгаши билан келишилди.

“Онлайн муҳитда ёшларни ҳимоя қилиш бўйича қўлланма” вояга етмаганлар ва уларнинг ота-оналарига мўлжалланган бўлиб, унда болаларни Интернет тармоғидаги хавф-хатарлардан асраш ва уларнинг ахборот хавфсизлиги меъёрларига риоя қилишлари бўйича тавсиялар мавжуд. Жумладан, қўлланмада вояга етмаганлар 3 тоифага (7 ёшдан 10 ёшгача, 10 ёшдан 13 ёшгача, 13 ёшдан 16 ёшгача) бўлинган ҳолда, уларга ва уларнинг ота-оналарига бир-биридан алоҳида тарзда таклифлар ва тавсиялар берилган

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru