Google Chrome мобил версияси фойдаланувчилари сони 1 миллиарддан ошди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Google Chrome мобил версияси фойдаланувчилари сони 1 миллиарддан ошди

Google Chrome мобил версияси фойдаланувчилари сони 1 миллиарддан ошди

Google маълумотларига кўра, Chrome браузери мобил версияси фойдаланувчилари сони бир ойда 1 миллиарддан ошиб кетди. Бу ҳақда "VentureBeat"га асосланиб "Kun.uz" хабар берди.

Chrome мобил версияси ойлик аудиториясини сўнгги беш ойда 200 миллион кишига кўпайтирди. Компания миллиард фойдаланувчилардан қанчаси Android ва қанчаси iOS тизимига тегишли эканини маълум қилмади.

Google ҳисоби бўйича, ҳар ойда мобил Chrome орқали 771 миллиард саҳифа юкланади. Улардан 3,6 миллиарди бошқа тилларга автоматик таржима қилинади. Трафикни ихчамлаштира олиш технологияси эвазига 2000 терабайт тежаб қолиш имконини беради. Излаш сўровларига автоматик қўшимча натижалар тақдим этиш эса фойдаланувчиларни ортиқча ҳарф териш дахмазасидан озод қилади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru