Apple симсиз қулоқчинлар технологиясини патенлаштиришга ариза берди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Apple симсиз қулоқчинлар технологиясини патенлаштиришга ариза берди

Apple симсиз қулоқчинлар технологиясини патенлаштиришга ариза берди

Apple симсиз алоқадан симли алоқага ўтиб, мусиқани тўхтовсиз янграшига имкон берувчи қулоқчинлар технологияси учун АҚШ патентлар идорасига ариза берди. Ариза 2014 йилнинг 17 октябрида топширилган бўлиб, бироқ идора сайтида мазкур янгилик 21 апрель куни чоп этилди. Бу ҳақда "AppleInsider" нашрига асосланиб "Kun.uz" хабар беради.

Ҳужжатда Apple вакиллари қайд этишича, шахсий электрон қурилмаларнинг сони ортиб боргани сайин қулоқчинларга бўлган талаб ҳам ошди: улардан нафақат мусиқаларни тинглашда, балки шахсий суҳбатларнинг сирли қолишини сақлашда ҳам фойдаланишмоқда. Бироқ, қулоқчинлар барча ҳолатларда ҳам керак бўлавермайди. Компания таъкидлашича, баъзан улар муаммолар ҳам келтириб чиқаради – айнан қандай муаммолар эканлиги қайд этилмаган.

Патент таърифида ёзилишича, Apple айфон билан биргаликда янги турдаги қулоқчинларни яратиш истиқболларини ўрганиб чиқмоқда. Бундай қулоқчинлар симли ва симсиз уланиш ўртасида узлуксиз фойдаланишни таъминлаб беради.

Намуна сифатида қуйидагича қурилма тавсия этилмоқда: қулоқчинда динамик, процессор, аккумулятор ва симсиз уланувчи датчик. Уларга қулоқчинларни зарядлашга ва мусиқаларни симсиз тинглашга ёрдам берувчи кабель уланади. Бундан ташқари, овоз буферизация кўмагида кабелни исталган вақтда ўчириш мумкин ва янграётган мусиқа узилиб қолмайди.

3,5-миллиметрли аудиожек орқали бир вақтнинг ўзида қулоқчинларни зарядлаш ва улардан мусиқа тинглаш мумкин эмас. Агар Apple шундай тизимдан фойдаланмоқчи бўлса, у ҳолда бир вақтнинг ўзида овоз узатиш ва электр таъминотини кўтара оладиган Lightning портини ишга тушириш мумкин.

Шунингдек, патентда ёзилган таърифлар iPhone 7да 3,5-миллиметрли қулоқчинлар порти бўлмаслиги ва янги симсиз Beats қурилмасининг пайдо бўлиши ҳақидаги миш-мишларга мос келмоқда. Бироқ аризаларнинг тақдим этилиши яқин орада бундай маҳсулотлар яратилишини англатмайди. 2015 йилда Apple югурган пайт қулоқдан тушиб қолмайдиган қулоқчилар учун патент олган эди, аммо ҳанузгача улар тақдим этилмади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru