Сатурн шаклидаги сузувчи келажак уйи намойиш этилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Сатурн шаклидаги сузувчи келажак уйи намойиш этилди

Сатурн шаклидаги сузувчи келажак уйи намойиш этилди

Италиянинг мини яхталар ишлаб чиқаришга ихтисослашган Jet Capsule компанияси ушбу келажак авлод кемасини барпо этди. Сузувчи қурилма, ташқи кўринишидан фазовий жисм, аниқроғи Сатурн сайёрасига ўхшаб кетади. Бу ҳақда "Kun.uz" хабар берди.

UFO (Unidentified Floating Object-номаълум сузувчи объект) деб номланган икки қаватли кема диаметри 12.5 метрни ташкил этади. Унинг палубасида яшил майдонча ва югуриш йўлакчаси ҳам мавжуд.
Сатурн шаклидаги сузувчи келажак уйи намойиш этилди

Денгиз сувини чучуклаштирувчи қурилма, гидро- ва шамол генераторлари, қуёш батареялари ёрдамида ишловчи гидроабразив электр двигатель ва кеманинг сокин ҳаракати мижоз эътиборини тортиши айтилмоқда.

Унинг максимал тезлиги соатига 6.5 км.ни ташкил этади. Ҳар бир яримсфера мустаҳкам шишатоласидан ясалган. Унинг тепа қаватида меҳмонхона ва ошхона, шунингдек, кема бошқарув тизими жойлашган.

Унинг сувости қисмида, томоша ромлари билан жиҳозланган ётоқхона, ҳожатхона мавжуд. Кема ичи буюртмачи хоҳиш-истагига кўра жиҳозланади.

Айни вақтда, компания, кеманинг илк намунасини ишлаб чиқиш учун сармоядорларни қидирмоқда. Тайёр кема нархи 800 000 доллар бўлиши тахмин қилинмоқда.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru