Лола Каримова ўз инстаграмида ноёб ўзбек матолари ҳақида сўз юритди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Лола Каримова ўз инстаграмида ноёб ўзбек матолари ҳақида сўз юритди

Лола Каримова ўз инстаграмида ноёб ўзбек матолари ҳақида сўз юритди

Лола Каримова-Тиллаева ўзининг инстаграмдаги саҳифасида ўзбек мато тайёрлаш технологияси ҳақида сўз юритди.

"Ўзбек замини асрлар оша авлоддан авлодга ўтиб келаётган ва халқимизнинг бебаҳо маданий мероси бўлмиш маточилик анаънаси билан хақли равишда фахрланади", — деб ёзади у.

У инстгармдаги обуначиларига тушунтиришича, Ўзбекистонда машҳур бўлган ноёб ипак матоларнинг ўз тарихи ва анаъналари бор.

"Улар абр матолар деб аталиб, бу атама «булут», яъни тархи булутсимон кўринишдаги безаклар маъносини англатади", — дейди у.

Лола Каримованинг таъкидлашича, ҳозирги кунда, Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий ваколатхонаси томонидан, халқимизнинг тарихий тўқимачилик меросини сақлаш мақсадида, ўзбек миллий матоларини ишлаб чиқариш усулларини ЮНЕСКОнинг номоддий маданий меросга алоқадор Илғор Тажриба тўпламига киритиш бўйича иш олиб борилаяпти, дейилади "Кун" нашрида.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru