Blackberry смартфон ишлаб чиқаришдан тамоман воз кечди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Blackberry смартфон ишлаб чиқаришдан тамоман воз кечди

Blackberry смартфон ишлаб чиқаришдан тамоман воз кечди

Blackberry компанияси смартфон ишлаб чиқаришдан тамоман воз кечди ва ўз саъй-ҳаракатларини дастурий таъминот яратишга қаратишга қарор қилди. Бу ҳақда "Kun.uz" хабар бермоқда.

Компания раҳбари Карл Вайз охирги вақтда дастурий таъминот савдоси барча кутилган натижалардан юқори бўлганини айтди.

"Ўтган йили анжуманда молиявий таҳлилчиларнинг барча саволлари деярли телефонлар борасида бўлган. Биз дастурий таъминотдан 500 млн доллар олишга эришмоқчи бўлганимизни эълон қилганимизда, ҳамма бизни телба деб ҳисоблаганди. Бугун биз бу мақсадимизга эришдик ва таҳлилчиларнинг барча саволлари фақатгина дастурий таъминот билан боғлиқ бўлмоқда", деб айтди Вайз.

BlackBerry 2007 йилда биринчи iPhone чиққунча смартфонлар бозорининг етакчиси бўлган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru