99 долларлик смарфтон орқали ишлайдиган ноутбук » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

99 долларлик смарфтон орқали ишлайдиган ноутбук

99 долларлик смарфтон орқали ишлайдиган ноутбук

Смартфонлардан шахсий компьютер сифатида фойдаланиш янги ғоя эмас. Superbook лойиҳаси иштирокчилари бозор шундай қурилмалар билан тўлиб қолишидан аввал ташқи кўриниши ноутбукка ўхшайдиган док-станцияни тақдим этишди. Бу ҳақда "Kun.uz" хабар бермоқда.

Қурилма 1366х768 пикселларга эга 11.6-дюймли дисплей, клавиатура, тачпад, 8 соат фойдаланиш имконини берувчи аккумулятор ва Android-смартфонни улаш учун керак бўладиган USB-интерфейси билан жиҳозланган.
99 долларлик смарфтон орқали ишлайдиган ноутбук

Аммо барча мобиль телефонлар унга тўғри келавермайди. Бунинг учун мобиль смартфонлар 1 ГБ тезкор хотира, Android 5.0 ва ундан юқори бўлган операцион тизимга эга бўлиши лозим.
99 долларлик смарфтон орқали ишлайдиган ноутбук

Смартфон 64 разрядли процессор ва кўпроқ тезкор хотирага эга бўлганда энг яхши тезлик бўйича кўрсаткичларга эришиш мумкин.

Буларнинг барчаси Superbookни ҳужжатлар билан ишлаш ва тармоқдан фойдаланиш учун қулай қурилмага айлантира олади. Янги қурилманинг нархи 99 долларни ташкил қилади.
99 долларлик смарфтон орқали ишлайдиган ноутбук

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru