Xiaomi смарт-соатлар ишлаб чиқаришини расман тасдиқлади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Xiaomi смарт-соатлар ишлаб чиқаришини расман тасдиқлади

Xiaomi смарт-соатлар ишлаб чиқаришини расман тасдиқлади

Xiaomi асосчиларидан бири ва вице-президенти Лю Де (Liu De) Пекинда ўтказилган анжуманда смарт-соатлар ишлаб чиқариш ҳақидаги хабарни тасдиқлади. Бу ҳақда "Kun.uz" хабар бермоқда. «Ақлли» соатларнинг янги модели Mi Watch электрон бозорга тақдим этилиш учун тайёр ва унинг анонси жорий йилнинг иккинчи ярмида ўтказилиши режалаштирилган.

Тафсилотларга кўра, Mi Watch ақлли соатларининг тақдимоти қандайдир сабабларга кўра қолдирилган. Анонс аввалроқ ўтказилиши кутилган эди.

Аввалроқ, Xiaomi учун шартнома асосида Mi Band фитнес-билакузукларини ишлаб чиқарувчи Huami компаниясининг бош директори билакузукнинг навбатдаги талқини ва Mi Watch смарт соатлари иккинчи мавсумда сотувга чиқарилишини хабар қилган эди. Шунга кўра барча 10 май куни нафақат Xiaomi Mi Max фаблетининг тақдимоти, балки Mi Watch смарт соатларининг ҳам анонси бўлиши керак эди.

Лю Де Mi Watch смарт соатларининг ҳусусиятлари ҳақида батафсил тўхталиб ўтишни лозим топмади. Шунингдек, ҳозиргача унда қайси дастур платформасидан фойдаланиш мумкинлиги ҳам аниқ эмас. Xiaomi қурилмаси Android’ га асосланган бўлиб, бироқ қоидага мувофиқ, компания Google хизматидан фойдаланишни истамайди, шу сабабли тақилувчи қурилма Android Wear бошқаруви остида ишлайдими ёки махсус таъминот дастуридан фойдаланиладими, ҳозирча номаълум. Янги соатнинг нархи ҳақида сўз юритишга ҳали эрта бўлса-да, Xiaomi барча қурилмаларининг ҳамёнбоплиги билан ажралиб туришини эслатиб ўтамиз.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru