Ўзбекистонда интернет тезлиги ўсаётгани қайд этилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбекистонда интернет тезлиги ўсаётгани қайд этилди

Ўзбекистонда интернет тезлиги ўсаётгани қайд этилди

Ўзбекистонда 2015 йил февралида симли интернет тезлиги сониясига 3,31 Мегабитни, мобил интернет тезлиги эса 2,74 Мегабитни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Net Index Explorer ҳисоботида маълум қилинди.

Мобил интернет тезлиги бўйича Ўзбекистон 113 мамлакат ичида 102-ўринни, симли интернет тезлиги бўйича эса 197 мамлакат ичида 174-ўринни эгаллаган. Симли интернет тезлиги ўтган йилнинг шу даврига нисбатан сониясига 0,71 Мегабитга, мобил интернет тезлиги эса сониясига 1,08 Мегабитга ўсгани қайд этилган.

Интернет провайдерлар орасида Sarkor Telecom, Net Television (FiberNet) ва «Ўзбектелеком» тезлик борасида етакчилар сифатида кўрсатилган. Мобил операторлардан эса Uzdunrobita сифатида кўрсатилган UMS сониясига 4,51 Мегабит, Daewoo Unitel сифатида кўрсатилган Beeline сониясига 1,55 Мегабит тезликка эга интернет тақдим этиши қайд этилган. Ucell оператори борасида эса маълумот берилмаган.

Манба: www.daryo.uz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru