Audi "Майбах"нинг рақобатчисини ишлаб чиқармоқчи » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Audi "Майбах"нинг рақобатчисини ишлаб чиқармоқчи

Audi "Майбах"нинг рақобатчисини ишлаб чиқармоқчи

Audi компанияси раҳбарияти кейинги авлоддаги A8 седанининг ўта ҳашаматли узайтирилган версиясини яратиш имкониятини муҳокама қилмоқда. Бу машина Mercedes-Maybach S-Class ва S-Class Pullman лимузинига рақобат ташкил қилиши мумкин. Бу ҳақда немис маркасининг бош муҳандиси Штефан Книршга иқтибос келтирган ҳолда Auto Express хабар бермоқда, дейилади "Кун" нашрида.

"Ауди"да янги авлоддаги А8 версиясининг миқдорини анча кенгайтириш режалаштирилмоқда. Моделнинг "Майбах" ва "Пульман"га рақобатчи версияларидан ташқари, купе кузовига эга версияси ҳам пайдо бўлиши мумкин.

Бундан ташқари, Книрш кейинги А8 автоном бошқарув тизими билан жиҳозланишини тасдиқлади. Автопилот моделга одам иштирокисиз автотураргоҳда, тирбандлик шароитида ҳаракатланишга ҳамда 60 км/соат тезлик билан мустақил юришга имкон беради.

Кейинги Audi A8 2018 йилгача пайдо бўлиши кутилмоқда. Моделнинг моторлар қаторига аввалгидек W12 двигатели киради, унинг ишчи ҳажми 6,3 литрдан 6,0 литрга камайтирилади. Бунда унинг қуввати 500 от кучидан 585 от кучигача ошади. Моделнинг "қувватланган" версияси 4 литрли 8 цилиндрли двигатель билан жиҳозланиши давом эттирилади, унинг қуввати 520 от кучидан 580 от кучигача оширилади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru