Instagram ўз дизайнини ўзгартирди ва қора-оқ рангга кирди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Instagram ўз дизайнини ўзгартирди ва қора-оқ рангга кирди

Instagram ўз дизайнини ўзгартирди ва қора-оқ рангга кирди

Instagram ўз мобил дастури белгисини ва хабарлар тасмасини ўзгартирди. Фотохизматнинг схематик камера кўринишдаги жигарранг логотипи “камалак” рангига ўзгарган. Бундан ташқари, Instagram компанияси интерфейсдаги бир неча,рангли қисмларни олиб ташлаган. Айтилишича, бу қисмлар фойдаланувчиларни фотосуратлар ва видеолардан чалғитган. Бу ҳақда "Kun.uz" хабар бермоқда.

Фотохизматнинг янги русумининг тепа қисмида жойлашган кўк панел ва паст қисмидаги қора панеллар шаффоф кўринишга айланди. Бундан ташқари, Instagram’да iOS ва Android платформалари учун мўлжалланган шрифтлардан фойдаланилди.
Instagram ўз дизайнини ўзгартирди ва қора-оқ рангга кирди

Instagram муаллифлигидаги қуйидаги мобил дастурлар ҳам ўз логотипларини ўзгартиришди: коллажлар учун яратилган Layout хизмати, Hyperlapse ва Boomerang видеохизматлари.

Instagram матбуот хизматининг сўзларига кўра, янги кўриниш бугунги кундаги юкланаётган фотосуратлар ва видеоларнинг хилма-хилигини акс эттиради.

«Охирги беш йил ичида Instagram ҳамжамияти жуда ўзгарди: эндиликда бу фойдаланувчилар ишлов берилган фотосуратларни юклайдиган майдон эмас, балки бу инсонларнинг бутунжаҳон бўйлаб кунига 80 миллион фото ва видео чоп этадиган ҳамжамиятга айланди», деб таъкидлашди компания вакиллари.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru