Инстаграмда номаълум шахснинг iPhone 7 смартфони орқали олинган селфиси пайдо бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Инстаграмда номаълум шахснинг iPhone 7 смартфони орқали олинган селфиси пайдо бўлди

Инстаграмда номаълум шахснинг iPhone 7 смартфони орқали олинган селфиси пайдо бўлди

Инстаграмдаги шахси номаълум фойдаланувчи stevlocker лақаби остида тармоққа янги iPhone 7 смартфони орқали суратга олинган лифтдаги селфини жойлади. Бу ҳақда "9to5Mac"га асосланиб "Kun.uz" хабар бермоқда.

Ноъмалум шахс қўлида ушлаб турган аппаратнинг орқа панелида горизонталь антенна вставкалари мавжуд эмас. Миш-мишларга қараганда, янги iPhone айнан мана шу имкониятга эга бўлиши керак.
Инстаграмда номаълум шахснинг iPhone 7 смартфони орқали олинган селфиси пайдо бўлди

Нашрнинг қайд этишича, мазкур сурат муаллифи Apple Music бўлинмасининг франциялик ходими Стивен Ҳьюон бўлиши мумкин.

Бундан ташқари, суратдаги аппаратда фақат битта камера жойлашган. Лекин тахминларга кўра, янги қурилма иккита камерага эга бўлади.
Инстаграмда номаълум шахснинг iPhone 7 смартфони орқали олинган селфиси пайдо бўлди

Суратга ёзилган изоҳларда фойдаланувчилар бу бор-йўғи iPhone 6s график муҳаррирлиги остида ўзгартирилган ёлғон хабар эканлигини қайд этишмоқда.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru