Facebook 360 даражали фотосуратларни кўриш функциясини ишга туширади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Facebook 360 даражали фотосуратларни кўриш функциясини ишга туширади

Facebook 360 даражали фотосуратларни кўриш функциясини ишга туширади

Бир неча ҳафтадан сўнг Facebook фойдаланувчилари 360 даражали фотосуратларни кўриши мумкин бўлади. Бу ҳақда "Дарё" нашри хабар бермоқда.

Айтилишича, фотосурат 360 даражали видео каби шаклга эга бўлади: унга курсорни олиб бориб, десктопда тортиш, смартфон орқали эса экранни буриш кифоя, шунда фотосуратлар бошқа бурчакдан кўринади.

Функция Rioch Theta S сингари сферик камера билан олинган фотосуратларни, шунингдек, смартфонга олинган панорамали суратларни қўллаб-қувватлайди.

Сферик (360 даражали) видеоларни кўриш имконияти ижтимоий тармоқда 2015 йил сентябрида жорий этилганди.

360 даражали фото ва видео Facebook’ка тегишли Oculus VR компанияси маҳсулотлари ва умуман виртуал реалликни тарғиб қилиш бўйича катта лойиҳанинг бир қисмидир. Апрель ойида бўлиб ўтган F8 конференциясида Facebook 12 объективли 360 даражали камерани тақдим этганди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru