Google янги "ақлли" Allo мессенжери ҳамда видеоқўнғироқлар учун Duo дастурини намойиш этди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Google янги "ақлли" Allo мессенжери ҳамда видеоқўнғироқлар учун Duo дастурини намойиш этди

Google янги "ақлли" Allo мессенжери ҳамда видеоқўнғироқлар учун Duo дастурини намойиш этди

Ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиладиган Google I/O анжуманида компания янги Allo мессенжери ҳамда видеоқўнғироқларни амалга оширувчи Duo дастурини тақдим этди, деб хабар беради "Кун" нашри.

Мессенжернинг асосий ажралиб турувчи жиҳати - ичига ўрнатилган ассистентидир. Унинг ёрдамида дастурнинг ўзида тўғридан-тўғри ёзишув ва қидирувларни амалга ошириш, ўйинлар ўйнаш мумкин. Google қайд этишича, мазкур чатботда компания маълумотлар базасига уланиш имкони мавжудлиги учун рақобатчиларига нисбатан анча ақллироқдир. Шу ҳусусият туфайли Google боти одатий ботларга нисбатан анча мураккаб бўлган сўровларни тушуна олади. Шунингдек, бот бошқа фойдаланувчилар билан ёзишувлар давомида жавобларни таклиф қила олади.
Google янги "ақлли" Allo мессенжери ҳамда видеоқўнғироқлар учун Duo дастурини намойиш этди

Allo’нинг яна бир жиҳати – хабар жўнатилаётганда унинг ҳажмини белгилай олиш имкониятидир. Шу тариқа муҳим хабарни ажратиб олиш мумкин.
Барча хабарлар шифрлар билан ҳимоялангани учун ҳужумкор шахслар уларни ўқий олмайди. Бироқ Google хизмати хабарларни қайта ишлаб чиқса-да, уларни ўзида сақлаб қолмайди. Бундан ҳавотир олганлар учун мессенжерда Chrome браузери каби «Инкогнито» режими мавжуд. Мазкур режимда Google хабарларни қайта ишлаб чиқмайди ва шунга мувофиқ, Allo ассистентининг тавсияларисиз ҳаракат қила олмайди.

Мессенжернинг қолган функциялари фойдаланувчилар учун анча таниш: унда стикерлар, етказиб бериш индикатори, хабарларни ўқиш ва кўп миқдордаги созламар мавжуд.

Видеоқўнғироқлар учун Duo хизмати iOS учун Facetime функцияларини такрорлайди.
Ҳар иккала дастур 2016 йилнинг ёз ойида ишга туширилади.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru