Ҳиссиётларни тушуна оладиган биринчи роботга Android тизими ўрнатилади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ҳиссиётларни тушуна оладиган биринчи роботга Android тизими ўрнатилади

Ҳиссиётларни тушуна оладиган биринчи роботга Android тизими ўрнатилади

Инсон ҳиссиётларини қабул қила оладиган Pepper роботига (унинг кўксида жойлашган планшетга) Android операцион тизими ўрнатилади. Бу ҳақда "N+"га асосланиб "Дарё" нашри хабар берди. Бу ишлаб чиқувчиларга робот учун дастурларни мустақил тарзда ёзиш имкониятини беради.

Роботни яратган Япониянинг SoftBank компанияси маълум қилишича, шу тариқа, Android компаниянинг ўз операцион тизими — Naoqi билан параллель равишда ишлайди, у эса роботнинг қолган аппарат таъминотини назорат қилади.

Компания вакиллари сўзларига кўра, бу мутахассисларни жалб қилиш, шунингдек, аудитория кўламини кенгайтириб, даромадни кўпайтиришга ёрдам беради. Ишлаб чиқувчилар мустақил равишда Android базасида дастурлар ёзиши мумкин, аммо бу Google компаниясига чиқарилаётган дастурларни назорат қилиш имкониятини беради, чунки операцион тизимга айнан у эгалик қилади.

Pepper роботи инсон ҳиссиётларини тушуна оладиган дунёдаги биринчи робот деб эълон қилинган. Суҳбатдошининг сўзлари ва юз ифодасига қараб, у унинг кайфиятини аниқлайди ва жавоб ҳиссиётларини синтез йўли билан ҳосил қилади, бу робот томонидан имо-ишора ва товуш оҳанги ёрдамида ифодаланади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru