iPhone 7 янги ранг ва 4 динамикага эга бўлади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

iPhone 7 янги ранг ва 4 динамикага эга бўлади

 iPhone 7 янги ранг ва 4 динамикага эга бўлади

Куни кеча тармоқларда iPhone 7нинг металл корпуси тасвирланган суратлар пайдо бўлди. Агар ушбу суратлар сохта бўлмаса, Apple’нинг навбатдаги флагмани янги ранг ва илғор аудиотизимга эга бўлади, дейилади "Кун" нашрида.

Итальялик ғилоф ишлаб чиқарувчи NoWhereElse.fr сайти жойлаган суратга кўра, смартфоннинг орқа панели ноодатий бинафша рангда бўлади. Айни дамда iPhone 4 хил рангда чиқарилмоқда — қора, оқ, тилла ва «пушти-тилла» рангларда.

Бундан ташқари, вспишка жойи ўзгарган – у билан бирга шовқин дастаси бўлган микрофон тешиги камера объективининг ён томонида эмас, тагида жойлашган. Корпусда iPhone 6s каби проектор мавжуд, бироқ линзалар учун тешик бироз катталашганини сезиш мумкин. Бу эса янги ва замонавий модулга эга камера бўлишидан далолат беради.

Авваллари ҳам айтиб ўтилганидек, янги қурилмада 3,5 мм узунликдаги қулоқчинлар бўлмайди — уларнинг ўрнига Apple Bluetooth ёки Lightning улагичи орқали ёқилувчи гарнитура (эшитиш воситаси)дан фойдаланишни тавсия этади. Бироқ суратдаги энг эътиборли жиҳат — корпуснинг юқори қисмидаги иккита қўшимча динамик панжаралардир. Бундай ички аудиотузилма аввалроқ iPad Pro 12.9 ва 9.7да мавжуд бўлган.

Бу ва бошқа суратлар шундан далолат берадики, 2016 йилнинг сентябрида тақдим этилиши кутилаётган iPhone 7 аввалги «айфон»лардан тубдан фарқ қилмайди. Антенналарни яшириб турувчи пластик чизиқлар чекка қисмга жойлашади ва деярли сезилмайди. Бундан ташқари, смартфон чанг ва намликдан ҳимоялана олиш имконига эга бўлади, деган эҳтимол ҳам йўқ эмас.

Қурилма янада тезкор ишлайди — Apple A10 процессорининг фаолияти кенгаяди ва тезкор графика, 3 ГБ оператив хотира (фақатгина айрим моделларда), 256 ГБ ҳажмдаги ички хотирага эга бўлади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru