UMS абонентлари сони 1,3 миллионга яқинлашди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

UMS абонентлари сони 1,3 миллионга яқинлашди

UMS абонентлари сони 1,3 миллионга яқинлашди

Universal Mobile Systems Ўзбекистон-Россия мобиль алоқа оператори абонент базаси йилнинг биринчи чораги якунларига кўра 1,287 миллионни ташкил этиб, уч ой ичида 17,5 фоизга кўпайди (йил бошида мазкур рақам 1,095 миллионга етган эди). Бу ҳақда 19 май куни аниқланган МТС компанияси (операторнинг Россия томонидан таъсисчиси) ҳисоботида сўз кетади, деб ёзмоқда «Газета.uz».

Эълон қилинган молиявий ҳисоботга кўра, 2016 йил биринчи чорагида UMS тушуми ўтган чоракка нисбатан 3,5 фоизга ошиб, 82,384 млрддан 85,241 млрд сўмга етган. «Умумий даромаднинг ўсиши маълумотлар етказиш хизматига бўлган талабнинг ортиши билан асосланган», — дейилади МТС хабарида.

Операторнинг капитал харажатлари бир чорак аввалгидаги 63,579 млрд сўмдан 5,907 млрд сўмга камайган. Январь-март ойларидаги соф зарар миқдори 12,507 млрд сўмни ташкил этди (бир чорак аввалгиси — 22,071 млрд сўм).

OIBDA кўрсаткичи (асосий воситалар ва номоддий активлар амортизацияси чиқариб ташлангунга қадар бўлган даромадни билдирувчи таҳлилий кўрсаткич) 5,731 млрд сўмни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг тўртинчи чораги кўрсаткичидан (2,583 млрд сўм) 2,2 баробар кўп демакдир. Алоқа тармоқларининг ривожланиши ва уларни ишга тушириш билан боғлиқ харажатларнинг камайиши OIBDA ўсишини таъминлади, дейилади МТС ҳисоботида. OIBDA маржаси 3,1 фоиздан 6,7 фоизга қадар ўсди.

Компания ARPU (абонентга хизматлар сотишдан олинадиган ҳар ойлик ўртача тушум) ва MOU (ҳар бир абонентнинг 1 ой давомида фойдаланган дақиқалари) кўрсаткичлари бўйича маълумотларни тақдим этмаган, бироқ чорак мобайнида умумий овозли трафик 1,765 миллиард дақиқани ташкил этгани таъкидлаб ўтилган (2015 йилнинг тўртинчи чорагида — 1,554 миллиард).

UMS Ўзбекистонда 2014 йилнинг 1 декабрида ўз фаолиятини бошлаган. МТС оператор устав капиталининг 50,01 фоизига эгалик қилса, қолган 49,99 фоиз «Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази» ДУКга тегишли. ҚК муқаддам «Уздунробита» компанияси, МТСнинг Ўзбекистондаги собиқ шўъбасига тегишли бўлган инфратузилмалар базасида фаолиятини амалга оширади.

МТСнинг оператор фаолият кўрсатаётган олти мамлакатдаги жами абонентлари сони, март ойи якунларига кўра, 0,4 фоизга ортиб, 108,3 миллион (бир йил аввал — 107,8 миллион)ни ташкил этди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru