Facebook ва Microsoft Атлантика океани тубига кабель ётқизиб чиқади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Facebook ва Microsoft Атлантика океани тубига кабель ётқизиб чиқади

Facebook ва Microsoft Атлантика океани тубига кабель ётқизиб чиқади

Facebook Inc. ва Microsoft Corp. Атлантика океани туби бўйлаб — Виргиния штати қирғоқларидан Испаниянинг Бильбао шаҳри соҳилларигача — 6,6 минг километрли кабель тортиб бориш учун ўзаро ҳамкорлик қилади. Бу ҳақда «Интерфакс»га асосланиб «Дарё» хабар бермоқда.

Экспертлар таъкидлашича, МАRЕА деб ном олган ушбу лойиҳа юқори технологиялар бўйича гигантлар интернет инфратузилмаси устидан ўз назоратини мустаҳкамлаш учун интилаётганини яна бир бор кўрсатиб беради.

Лойиҳа 15 миллиард долларга баҳоланмоқда. Уни молиялаштиришда, шунингдек, AT&T ва Spirit телекоммуникация гуруҳлари қатнашади.

МАRЕА саккиз жуфт толадан иборат бўлиб, маълумотларни узатиш тезлиги ҳозирги ҳолатда рекорд даражада — сониясига 160 терабитгача бўлади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru