Ажойиб автономияга эга ASUS ZenBeam E1 кўчма проектори » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ажойиб автономияга эга ASUS ZenBeam E1 кўчма проектори

Ажойиб автономияга эга ASUS ZenBeam E1 кўчма проектори

ASUS компанияси 110x83x29 мм ҳажмли металл корпусга эга ZenBeam E1кўчма проектори ишлаб чиқарилиши ҳақида маълум қилди, деб хабар берилади "Кун" нашрида. Проекторда 6000 мАч сиғимли аккумулятор ўрнатилган бўлиб, у 5 соат давомида материалларни тўхтовсиз айлантириб кўрсата олади. Сурат диагонали 120 дюйм (304.8 см)гача етади.

Мобиль ZenBeam E1 150 лм ёрқинлик, 3500:1 DCR контрастлик ва WVGA ўлчамли (854x480 пиксел) проекцияларни амалга оширади. Проекцион масофа 0.5 дан 3.7 метргача фарқ қилади. Унда 2 ваттли стереодинамика, HDMI/ MHL улагичлари, USB Type-A порти ва қулоқчин учун 3.5 миллиметрли жой мавжуд.
Ажойиб автономияга эга ASUS ZenBeam E1 кўчма проектори

Мазкур проектордан уйда, идорада, анжуманлар вақтида ёки табиат қўйнидаги дам олиш чоғида фойдаланиш мумкин. ASUS ZenBeam E1 ишчи компьютерлар, ноутбуклар, смартфон, планшет, ўйин приставкалари, эшиттириш оқими қурилмалари ва ASUS Chromebit ҳамда ASUS VivoStick каби компьютер-брелоклари билан бирга ишлатилади. Янги қурилма май охирида 316 евро ҳисобида сотувга чиқади.
Ажойиб автономияга эга ASUS ZenBeam E1 кўчма проектори

Ажойиб автономияга эга ASUS ZenBeam E1 кўчма проектори

Ажойиб автономияга эга ASUS ZenBeam E1 кўчма проектори

Ажойиб автономияга эга ASUS ZenBeam E1 кўчма проектори

Ажойиб автономияга эга ASUS ZenBeam E1 кўчма проектори

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru