Тошкентда Xiaomi Mi Note Pro смартфони 2,4 млн сўмдан сотувга чиқди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Тошкентда Xiaomi Mi Note Pro смартфони 2,4 млн сўмдан сотувга чиқди

Тошкентда Xiaomi Mi Note Pro смартфони 2,4 млн сўмдан сотувга чиқди

Ўзбекистонда Хитойнинг Xiaomi компаниясига тегишли Mi Note Pro смартфони сотила бошлади, деб ёзади «Дарё.uz». Қурилма ишлаб чиқарувчи томонидан мусиқий телефон сифатида тақдим этилган.

Xiaomi Mi Note Pro тўрт ядроли Qualcomm Snapdragon 810 процессори, 5,7 дюймли ва 2560×1400 пикселли QHD-дисплей, 4 Гб тезкор ва 64 Гб ички хотира, 13 мегапикселли асосий ва 4 мегапикселли олд камера, 3000 мА/соат сиғимли аккумуляторга эга.

Mi Note Pro Android 5.0 Lollipop асосидаги MIUI 6 операцион тизимида ишлайди.

Пойтахтдаги «Флешка» савдо мажмуасида қурилма тахминан 2,4 миллион сўмга сотилмоқда.

Ушбу қурилмани кўрсатилган нархда сотиб олишга «Замин» нашри кафолат бермайди. Қурилма ва унинг нархи ҳақидаги ахборот фақат танишиш учун тақдим этилган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru