iOS 9.3.2'ни бузиб очишга улгуришди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

iOS 9.3.2'ни бузиб очишга улгуришди

 iOS 9.3.2'ни бузиб очишга улгуришди

Хакер Лука Тодеско "qwertyoruiop" ники остида танилган бўлиб, у iOS 9.3.2'нинг сўнгги версиясини бузиб очди, дейилади "Кун" нашрида. ОТ (оператив тизим) бузилишига исбот сифатида хакернинг узатган видеоси келтирилган: унда жейлбрейк iPod touch'нинг олтинчи авлодини кўриш мумкин. Видео кўринишидан ишончли, Тодесконинг ўзи эса машҳур хакер номига эга, шу боис янги версиянинг бузиб очилганлигига ишониш учун етарлича асос бор. Тодескодан бошқа ҳеч ким iOS'нинг сўнгги версиясини бузишга муваффақ бўлмаган.

Жейлбрейкнинг эркин фойдаланишга чиқарилиши имкониятлари у қадар юқори эмас: Тодеско аввал ҳам тизимни бузиб очиб кирган, бунинг исботини ҳам келтирган, аммо бунинг технологиясини бошқалар билан бўлишмаган. Шунингдек, хакернинг Apple компанияси тизимидаги камчиликни бартараф қилишга ёрдам бериш ё бермаслиги ҳозирча номаълум.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru