13:12 / 26.02.2015
6 930

Telegram фоторедактор ва Touch ID функциясига эга бўлди

Telegram фоторедактор ва Touch ID функциясига эга бўлди

Telegram мессенжери фотосуратларни чоп қилишдан олдин таҳрирлаш функцияси ва суҳбатлар хусусийлигини таъминловчи ҳимояга эга бўлди, дея хабар бермоқда «Lifehacker.ru».

Ички фоторедактор расмни кесиш, бошқа томонга буриш, ёрқинлигини, контрастини яхшилаш имконини беради.

Бундан ташқари, парол билан ҳимоя режими — Touch ID бармоқ изини сканерлаш ёрдамида ҳимояни очиш функциясига эга. Ушбу тизим орқали автоматик блокировкани муайян вақтни танлаган ҳолда ишга тушириш мумкин. Блокланган режимда кирувчи билдиришномаларнинг барчаси хабарнинг матнисиз келади. Бундай ҳимоя гаджет ўғирланган тақдирда қўл келади.

Манба: www.daryo.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Telegram фоторедактор ва Touch ID функциясига эга бўлди