Lizard Squad хакерлари Lenovo сайтини бузишди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Lizard Squad хакерлари Lenovo сайтини бузишди

Lizard Squad хакерлари Lenovo сайтини бузишди

Lizard Squad хакерлик гуруҳи аъзолари Хитойнинг компьютер ишлаб чиқарувчи Lenovo компанияси сайтига ҳужум уюштиришди. Бу ҳақда The Verge хабар берди.

26 февраль куни компания сайтига кирилганда, “Ажойиб мюзикл” фильмидаги “Breaking Free” қўшиғи янграб турган эди.

Бир оз вақт ўтгандан кейин, сайт фаолияти яна тикланган. Айни дамда Lenovo сайтига яна кириб бўлмаяпти.

Бузилган саҳифада “Кинг ва Годфридан Lenovo сайтининг янги ва яхшиланган версияси” деган ёзув чиққан. Бу икки шахс Lizard Squad’нинг аъзолари ҳисобланади.

Лекин бу хакерлар ушбу ҳужумга алоқадор бўлгани тасдиқланмаган.

Аввалроқ Lenovo компанияси Superfish реклама дастурини тарқатгани туфайли можаро марказида қолган эди, мутахассислар бу дастурни зиён келтирувчи деб маълум қилишган.

Манба: www.kun.uz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru