Mozilla Firefox’нинг 36-версияси ўзбек тилида ҳам чиқарилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Mozilla Firefox’нинг 36-версияси ўзбек тилида ҳам чиқарилди

Mozilla Firefox’нинг 36-версияси ўзбек тилида ҳам чиқарилди

Mozilla Firefox браузерининг 36-версияси ўзбек тилида чиқарилди. Бу ҳақда дастурни уч йил давомида таржима қилган таржимон Акмал Хушвақтов ўз блогида маълум қилган. деб ёзади Kun.uz.

Бу ҳақда Mozilla сайтида ҳам ахборот берилган, хусусан унда Firefox’нинг янги версиясида, HTTP/2 протоколида ишлай олиш ва “ёпиштирилган” табларни синхронизация қилиш хоссаларидан ташқари ўзбек тили ҳам қўшилгани қайд этилган.

“Назаримда таржималар жуда ёмон чиқмаган, [баъзи] хато кетган жойи бор, янги сўзлар қўшилган ва улар ҳали ўзбек тилига ўгирилмаган. Аниқроғи, мен хабарсиз қолибман. Кейинги версияларда ўзбек тилида кўрасиз”, – деб ёзади таржимон.

“Қисқаси, ўзбекча Mozilla Firefox керак деб ўйлайман. Шунчаки, фақат интернетни кўриш эмас, ундан фойдаланишни осон қилиш учун ҳам ўзбек тили бўлгани яхши, деб ўйлайман”, – дея қўшимча қилади Акмал Хушвақтов.

Маълумот учун, Mozilla Firefox браузерининг 36-версиясини бу ерда кўчириб олиш мумкин.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru