Ўзбек олимлари яра битказувчи янги восита ихтиро этишди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбек олимлари яра битказувчи янги восита ихтиро этишди

Ўзбек олимлари яра битказувчи янги восита ихтиро этишди

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академик О.С.Содиқов номидаги Биоорганик кимё институти олимлари янги яра битказувчи восита ихтиро қилдилар, дейилади "Кун" нашрида.
Мазкур восита фармасевтика саноати, чунончи этиологияси ва тўқима патологияси ҳар хил бўлган яраларни даволашда тиббиёт амалиётида қўллаш мумкин бўлган даволовчи композицияни олиш технологиясида фойдаланиш учун мўлжалланган. Унинг вазифаси яра битказувчи малҳам ва инъекция учун эритма (микроимплантат) сифатида қўллаш мумкин бўлган, тикловчи ва кенг даволовчи (микробларга қарши, яра битказувчи, оғриқсизлантирувчи) хусусиятларига эга бўлган коллаген асосидаги кўп мақсадли таркибга эга бўлишдан иборат.

Муаллифлар жамоаси - Гулямов Тургун, Раджабов Отабек, Атажанов Абдуллахат, Тураев Аббасхан ва Филатова Албинага ушбу ихтиро учун № ИАП 05207 рақамли патент берилди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru