Land Rover компанияси Evoque кроссоверидан нусха кўчирган Хитойнинг Landwind компанияси билан судлашади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Land Rover компанияси Evoque кроссоверидан нусха кўчирган Хитойнинг Landwind компанияси билан судлашади

Land Rover компанияси Evoque кроссоверидан нусха кўчирган Хитойнинг Landwind компанияси билан судлашади

Британиянинг Jaguar Land Rover автоконцерни Range Rover Evoque кроссоверининг нусхасини ишлаб чиқарган Хитойнинг Landwind компаниясини судга берди, деб хабар бермоқда "Кун" нашри.

Маълум қилинишича, Хитой бозорида 2014 йилда пайдо бўлган Landwind X7 кроссовери Range Rover Evoque билан деярли бир хил кўринишда ишланган. Бундан ташқари, Taobao интернет-дўконида Хитой машинасига ўрнатиш учун Range Rover логотиплари тўплами ва радиатор панжараси пайдо бўлди ва унинг нархи британ оригиналидан 3 баробар арзонроқ туради.

Land Rover вакилининг айтишича, Пекин Шарқий суди муаллифлик ҳуқуқларини бузиш ва ноҳалол рақобат қилиш бўйича Landwind маркасига эътирозни қабул қилди. Томонлар можарога изоҳ беришмаган.

Land Rover’да уларнинг эътирозлари қондирилишига имконият кам деб ҳисобланмоқда, бироқ компания Landwind X7 автомобилининг Бразилияда сотилишига суд тақиқлови қўйилишига эришди.
Land Rover компанияси Evoque кроссоверидан нусха кўчирган Хитойнинг Landwind компанияси билан судлашади

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru