YouTube миллиарддан ортиқ фойдаланувчиси борлигига қарамай ҳалигача фойда келтирмаётгани маълум бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

YouTube миллиарддан ортиқ фойдаланувчиси борлигига қарамай ҳалигача фойда келтирмаётгани маълум бўлди

YouTube миллиарддан ортиқ фойдаланувчиси борлигига қарамай ҳалигача фойда келтирмаётгани маълум бўлди

Ойига миллиарддан ортиқ ташрифчини ўзига жалб қилувчи дунёдаги энг йирик видеохостинг YouTube ҳалигача ўз хўжайини Google’га фойда келтирмаяпти, деб хабар бермоқда «Ведомости».

Wall Street Journal маълумотларига кўра, YouTube 2013 йилда 3 миллиард, 2014 йилда 4 миллиард доллар даромад олган. Бу Google’нинг умумий даромадининг 6 фоизини ташкил қилган, бироқ YouTube ҳали фойда келтирмаган. Ҳозирча ушбу хизмат зиёнсизлик ҳолатида турибди.

Бу ҳолатдан чиқиш мақсадида YouTube ўзининг асосий аудиторияси − ўсмирлардан ташқарига чиқишга ҳаракат қиляпти. Қайд этилишича, фойдаланувчилар YouTube’га асосан ўз файлларини сақлаш учун хостинг сифатида қарайди, компания мутахассислари эса уни ўзига хос телевидениега айлантиришни истайди.

Манба: www.daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru