Porsche компанияси янги «Панамера» силуэтини намойиш этди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Porsche компанияси янги «Панамера» силуэтини намойиш этди

 Porsche компанияси янги «Панамера» силуэтини намойиш этди

Porsche автокомпанияси янги авлод Panamera моделининг тузилиши ҳақида тасаввур уйғотадиган видео-тизер ва суратлар тўпламини намойиш этди, дейилади "Кун" нашрида.

Унинг олд спойлери ва ҳавосўрғичлари 718 Boxster ва 718 Cayman спорткарлари услубига хос. Унинг орқа чироқлари шакли эса 2012 йилги Panamera Sport Turismo гибрид универсали прототипини ёдга солади.
 Porsche компанияси янги «Панамера» силуэтини намойиш этди

Бундан аввал, тармоқда янги «Панамера»нинг интерьерига оид суратлар пайдо бўлганди.

Хэтчбек мультимедиа тизими экрани, узатмалар селектори, унинг атрофидаги клавишалар ҳамда рул чамбараги билан аввалгисидан фарқланади. Аксарият кнопкалар ўрнини сенсорлар эгаллаган.

Хэтчбек «Фольксваген»нинг MSB шассиси негизида ишлаб чиқилади. Айни шасси сабаб янги модел аввалгисидан 90 кг енгилроқ бўлади. Унга, олти ва саккиз цилиндрли бензинли ҳамда дизел моторлари ўрнатилади.

Porsche Panamera октябр ойида бўлиб ўтадиган Париж автокўргазмасида расман намойиш этилади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru