Google кузатаётган суҳбатларни қандай қилиб эшитиш ва ўчириш мумкин » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Google кузатаётган суҳбатларни қандай қилиб эшитиш ва ўчириш мумкин

Google кузатаётган суҳбатларни қандай қилиб эшитиш ва ўчириш  мумкин

Google компанияси фойдаланувчилар ҳақидаги ҳар бир очиқ маълумотни йиғиши ва уларни сақлаши ҳақидаги фактни инкор этмаган. Эндиликда янги “Хатти-ҳаракатларни кузатиш” (Отслеживание действий) хизмати ёрдамида бунга ўзингиз амин бўлишингиз ва сиз ҳақингизда йиғилган маълумотларни ўчириш имкониятидан фойланишингиз мумкин, дейилади "Кун" нашрида.

Яқин кунларда Google дастурчилари “Менинг аккаунтим” (Мой аккаунт) хизматини янгилашди ва бунинг натижасида хизматдан фойдаланиш янада осонлашди. Бундан ташқари, овозли сўровлар тарихига бағишланган янги бўлим ҳам пайдо бўлди.
Google кузатаётган суҳбатларни қандай қилиб эшитиш ва ўчириш  мумкин

Шахсий маълумотларни кўриш учун “Менинг аккаунтим” (Мой аккаунт) хизматига кириб, “Хатти-ҳаракатларни кузатиш” (Отслеживание действий) бўлимини очинг.

Кейин эса сиз маълум бир категорияга эга бўлган маълумотлар секцияларини учратасиз:
- Қидириш сўровлари ва кўрилган саҳифалар;
- Сиз ташриф буюрган жойлар;
- Овозли сўровлар ва буйруқлар;
- YouTube орқали қидирган видеоларингиз;
- YouTube орқали томоша қилган видеоларингиз.
Google кузатаётган суҳбатларни қандай қилиб эшитиш ва ўчириш  мумкин

Google кузатаётган суҳбатларни қандай қилиб эшитиш ва ўчириш  мумкин

Агар сиз Chrome браузери фойдаланувчиси бўлсангиз ва Android бошқарувидаги смартфонингиз бўлса, юқорида қўрсатилган маълумотларни кўришингиз мумкин.
Бу маълумотларни кўриб, сиз уларнинг маълум бирини ўчириш истагида бўлишингиз аниқ. Буни амалга ошириш жуда ҳам осон: “керак бўлмаган” маълумотларни белгиланг ва “Ўчириш” тугмасини босинг. Агарда сиз бир неча кун ёки маълум бир давр сўровларининг тарихини ўчиришни истасангиз, юқоридаги панелда жойлашган махсус буйруқлар ёрдамида буни амалга оширишингиз мумкин. Шунингдек, “Менинг аккаунтим” (Мой аккаунт) хизмати орқали ҳар бир категория учун маълумотларни йиғишни тақиқлаб кўйишингиз мумкин.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru