Beeline‘дан Unlim: ойига $10дан чекловсиз симли Интернет » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Beeline‘дан Unlim: ойига $10дан чекловсиз симли Интернет

Beeline‘дан Unlim: ойига $10дан чекловсиз симли Интернет

Beeline Тошкентдаги симли Интернет абонентлари учун Unlim янги тариф режалари ишга тушганлиги ҳақида эълон қилади. Эндиликда Beeline‘нинг FTTB ва ADSL абонентлари Интернетдан ҳеч қандай чекловларсиз фойдалана оладилар.

Воқеани шарҳлар экан, Buzton ҚК бош директори Ораз Абдуразаков шундай деди: “Мижозларимиз биздан бу муҳим қадамни кўпдан бери кутган эдилар. Энг муҳими, чекловсиз тарифларнинг нархи айни пайтда мавжуд “Янги тезлик” тариф режалари нархи билан тенг, шунинг учун абонентларнинг асосий қисми ҳаражатларини оширмаган ҳолда Unlim тарифларига ўтишлари мумкин. Бундан ташқари, яқин вақт ичида мазкур таклифнинг амал қилиш географиясини пойтахтдан ташқарида ҳам кенгайтирамиз”.

“Unlim 1” (ойига $10), “Unlim 2” (ойига $15), “Unlim 3” (ойига $25), “Unlim 4” (ойига $35) ва “Unlim 5” (ойига $50) тариф режалари шартларига кўра, абонент 3 000дан 30 000 Мб‘гача бўлган трафик ҳажмига эга бўлади, у тугагандан сўнг эса чекловсиз уй Интернетидан танланган тарифдан келиб чиқган ҳолда, сониясига 64-512 Кбит‘гача фойдаланиши мумкин.

Beeline‘нинг FTTB абонентлари учун ёқилган трафик тезлиги 5 Мбит/с ташкил этади, TAS-IX зонасидаги .UZ домени сайтлари учун эса Unlim тариф режаларида доимий 2 Мбит/с ташкил этади.

Тошкентда Beeline‘нинг симли Интернетини ёқтириш мумкин бўлган ҳудудлар билан корпоратив сайтда батафсил танишиш мумкин.

ADSL технологияси бўйича: http://fixed.beeline.uz/ru/main/zone/adslzone.wbp
FTTB технологияси бўйича: http://fixed.beeline.uz/ru/tashkent/zone/fttb/tashkent/c1.wbp

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Теглар: Beeline

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru