Google симсиз интернетни кабелли интернетдан арзонроқ қилишга ваъда бермоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Google симсиз интернетни кабелли интернетдан арзонроқ қилишга ваъда бермоқда

Google симсиз интернетни кабелли интернетдан арзонроқ қилишга ваъда бермоқда

Google’га эгалик қилувчи Alphabet компанияси симсиз интернетни оптик-толали кабелли интернетдан арзонроқ қилмоқчи, деб ёзмоқда "Кун" нашри.

Alphabet раҳбари Эрик Шмидт ҳар йилги акционерлар йиғилишида микросхемаларнинг яхшиланиши ва сигналнинг аниқ позицияланиши симсиз алоқа технологиясини "боғингизни кабель ўтказиш учун кавлашдан арзонроқ қилади", деб айтди. Шмидтнинг таъкидлашича, компания раҳбарияти ушбу технология 1 Гбит/сония тезликка эришишга имкон беради, деб ҳисобламоқда.

Google Fiber бўлими Канзас-Ситидаги юқори тезликдаги тармоқни яратишда турли ишланмаларни синовдан ўтказмоқда. Интернетга симсиз уланиш учун фойдаланувчиларга махсус қабул қилувчи қурилмани ўрнатиш талаб қилинади, буни намойиш қилувчи тизим кейинги йилдаёқ ишга тушиши керак.

Шмидт Alphabet истиқболли деб ҳисоблайдиган баъзи технологиялар ҳақида гапириб ўтди, булар: ўсимлик асосидаги сунъий гўшт, биноларнинг 3D-босмаси, виртуал реаллик ва сунъий онг.

"Келажакни башорат қилишнинг энг яхши усули уни ихтиро қилишдир. Биз Alphabet шу нуқтаи назардан келиб чиқамиз", деб айтди Шмидт.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru