Apple компанияси App Store’даги дастурларга обуна жорий этади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Apple компанияси App Store’даги дастурларга обуна жорий этади

Apple компанияси App Store’даги дастурларга обуна жорий этади

Apple компанияси мобил дастур ишлаб чиқарувчилари билан ҳамкорлик қоидаларини ўзгартирмоқчи. Хусусан, эндиликда App Store дўконида йиллик обунани расмийлаштириш имконияти пайдо бўлади. Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.

Корпорация президентининг маркетинг бўйича ўринбосари Фил Шиллер янги ташаббус ишлаб чиқарувчиларнинг комиссион тўловларини енгиллаштиришга ёрдам беришини айтиб ўтди. Ҳозир ишлаб чиқарувчи Apple’га дастур баҳосининг 30 фоизини тўлайди. Агар фойдаланувчи обунани иккинчи йилга узайтирса, бу нарх 15 фоизга тушади.

Обуна бўйича дастурларни сотиш имкониятини барча ишлаб чиқарувчилар қўлга киритади.

Яна бир янгилик дастурларни реклама қилиш имконияти туғилиши билан боғлиқ. Баъзи ишлаб чиқарувчилар уларнинг маҳсулоти дўконда миллионлаб бошқа таклифлар орасида йўқолиб кетаётганидан нолигани боис ушбу чора жорий этилмоқда.

Ўзгаришлар 13–17 июнь кунлари бўлиб ўтадиган Apple WWDC ишлаб чиқарувчилар конференциясидан сўнг амалга кириши кутилмоқда.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru