Норвегияда 2025 йилга келиб бензинда ҳаракатланувчи автомобиллар ҳайдаш бутунлай бекор қилинади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Норвегияда 2025 йилга келиб бензинда ҳаракатланувчи автомобиллар ҳайдаш бутунлай бекор қилинади

 Норвегияда 2025 йилга келиб бензинда ҳаракатланувчи автомобиллар ҳайдаш бутунлай бекор қилинади

Норвегиянинг тўртта асосий сиёсий партияси бензин ва дизель ёқилғиси билан ҳаракатланувчи автомобиллар сотишни бутунлай бекор қилиш йўлларини муҳокама қилишди, дейилади "Кун" нашрида. Мазкур режа жуда қисқа вақт ичида —2025 йилга келиб амалга ошишига қарор қабул қилинди. Шуниси ажабланарлики, Норвегия катта миқдорда нефт экспорт қилувчи мамлакат саналади. Агарда барча экологик тоза автомобилларга ўтирадиган бўлса, йиғилган ёқилғилар нима бўлади?

Норвегия ўз аҳолисини электромобиль ҳайдашга чорлаётган биринчи мамлакат эмас. Аввалроқ, Ҳиндистон ҳам шунга ўхшаш режалар ҳақида маълум қилган, бироқ буни фақат 2030 йиллардан сўнггина амалга ошириш мумкин. Айни дамда эса бу лойиҳа режалаштириш босқичида. Нидерландия ҳам мазкур масалага эътибор қаратган, бироқ мамлакат парламенти ҳозирча ягона қарорга келмаган.

Айнан Норвегияда электрокарларга ўтиш режаси бўйича биринчи қонунчилик доирасида қарор тасдиқланди. Илон Маск ҳам бу хабарни эшитгач, четда қолмади ва ўзининг шахсий твиттер саҳифасида Норвегия аҳлини давлат муҳим қарор қабул қилгани билан табриклади.
Эслатиб ўтамиз, бугунги кунга келиб Норвегиядаги 24 фоизга яқин янги автомобиллар – бу электрокарлардир.
Шундай экан, бу мамлакат шубҳасиз, мазкур соҳада бошқа Европа давлатлари орасида етакчи саналади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru