Apple ходимига ўхшаб кийиниб олган америкалик дўкондан 19 та iPhone’ни ўғирлаб кетди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Apple ходимига ўхшаб кийиниб олган америкалик дўкондан 19 та iPhone’ни ўғирлаб кетди

Apple ходимига ўхшаб кийиниб олган америкалик дўкондан 19 та iPhone’ни ўғирлаб кетди

Нью-Йоркда Apple ходимлари формасига ўхшаш ҳаворанг кўйлак кийиб олган эркак дўкондан қарийб 20 та смартфонни ўғирлаб кетди, деб ёзади «Дарё».

Номаълум шахс таъмирлаш учун мўлжалланган техникалар бўлган ёрдамчи хонага бемалол кириб, қути ичидан бир нечта смартфон олди. У уларни ўз шеригига берди, айнан у 19 та iPhone’ни дўкондан чиқариб кетди.

Таъкидланишича, смартфонларни ўғирлашнинг бундай усули иккинчи марта қўлланилмоқда.

Таъмир учун мўлжалланган хонадаги қурилмалардан электрон ёрлиқлар олиб қўйилади, шу туфайли ўғрилар ҳеч қандай тўсиқсиз дўкондан чиқа олган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru