Google Android хотира оқимини тўғирлашга ваъда бермоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Google Android хотира оқимини тўғирлашга ваъда бермоқда

Google Android хотира оқимини тўғирлашга ваъда бермоқда

Ўтган йилнинг бошида Google Android 5.1 Lollipop’ни ишга туширган эди. Кейинчалик унда оператив хотира оқими билан боғлиқ жиддий муаммо юзага келган: қурилма қайта ўчириб, ёқишсиз кўп ишлаганида, оператив хотира шунча кўп тизимни талаб эта бошлаган, дея ёзмоқда "Кун" нашри. Бу ҳолат эса фойдаланувчилар учун дастурлар фонида қайта ишга туширилувчи қатор нохуш оқибатларга сабаб бўлган. Хатони назорат қилиш бўйича сайтдаги ҳолатга мувофиқ, Google бу муаммони ҳал қилди ва янги релиз билан барча зарур ўзгартиришларни киритади.
Google Android хотира оқимини тўғирлашга ваъда бермоқда

Бироқ Google «янги релиз» остида нимани йўлга қўйишни мақсад қилгани ҳақида маълум қилмаган. Бу хавфсизлик тизимининг ҳар ойда янгиланиши ёки Android операцион тизимининг навбатдаги версияси бўлиши мумкин. Нима бўлганда ҳам, юқоридаги муаммога дуч келган фойдаланувчилар учун бу яхши янгилик.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru